Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги “Миллат фидойилари” хиёбонида бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги “Миллат фидойилари” хиёбонида бўлди ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оилалари билан суҳбатлашди. Давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари билан ҳам самимий учрашув ўтказди.
#Mirziyoyev #uchrashuv #Xotiravaqadrlashkuni #ehtirom
Маълумотлар president.uz сайтидан олинган.









